Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
أَفَرَأَيْتُمُ اللاَّتَ وَالْعُزَّى ۩ وَمَنَاةَ الثَّالِثَةَ الأُخْرَى ۩ أَلَكُمُ الذَّكَرُ وَلَهُ الأُنثَى ۩ تِلْكَ إِذًا قِسْمَةٌ ضِيزَى ۩ إِنْ هِيَ إِلاَّ أَسْمَاءٌ سَمَّيْتُمُوهَا أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمْ مَا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ ۩
– „(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) - «Лот», «Уззо» ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! (Сизлар ўша бут-санамларни ва фаришталарни «Оллоҳнинг қизлари» дейсизлар, демак) эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?! У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?! У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Оллоҳ улар(га ибодат қилиш) ҳақида бирон ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга (пайғамбар а.с. воситаларида) Парвардигор томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга эргашадилар-а“, [53:19-23]
бу эса жумланинг мавзуси ақида эканлигидан далолат беради. Оллоҳ Таоло айтади:
وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“. [6:116]
Оллоҳ Таоло адашиш-куфрни заннга эргашишдан келиб чиқяпти деб эътибор қилади. Бу - оятларнинг мавзуси ақида эканини исботлайди.
Иккинчидан, Расулуллоҳ с.а.в. оҳод хабар билан ҳукм қилганлари ва у кишининг даврларида мусулмонлар шаръий ҳукмларда оҳод хабарни олганлари ва Расулуллоҳ с.а.в. уларни қувватлаганлари собит бўлган. У кишининг ҳадислари оятларни шаръий ҳукмдан бошқага, яъни ақидаларга хослаган. Баъзи оятлар умумий бўлишига қарамасдан, шаръий ҳукмларни ақидадан ажратган.
Аммо Расулуллоҳ с.а.в. подшоҳларга ва ўз омилларига битта кишини элчи қилиб юборганлари, саҳобалар «Каъбага қараб бурилишларига бўлган буйруқ» ва «ароқ ҳаром қилинганлигига» ўхшаш Расулуллоҳ с.а.в.нинг хабарларини бир кишидан олганлари, Алийнинг ўзини одамларга «Тавба» сурасини ўқиб беришга юборганлари, ақидада оҳод хабар қабул қилинганига эмас, балки етказишда, хоҳ у шаръий ҳукмни, хоҳ Исломни етказиш бўлсин, оҳод хабар қабул қилинганидан далолат беради. Исломни етказишнинг қабули ақидани қабул қилиш эмас, чунки Ислом ҳақида маълумот олиш хабарни қабул этишдир, ақидани эмас. Бунинг далили шуки, хабар етказилган киши олган маълумоти ҳақида ақлини ишлатиши лозим. Агар унга қатъий далил келтирилса, уни қабул қилади, инкор этгани учун эса жавоб беради. Ислом ҳақидаги хабарни қабул қилмаслик куфр ҳисобланмайди, лекин яқиний далил қойим бўлган Исломни тарк қилиш куфр ҳисобланади. Шунга биноан, Исломни етказиш ақидадан деб ҳисобланмайди. Оҳод хабарни қабул қилишда ихтилоф йўқ. Баён этилган ҳодисаларнинг ҳаммаси етказишга - Исломни ё Қуръонни ёки ҳукмларни етказишга тааллуқли. Ақидага оҳод хабар далил қилиб келтирилганига бирон далил йўқ.
132-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|